"Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида болажонлар учун унутилмас кун
Бухоро шаҳрида жойлашган “Бухоро” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида навбатдаги қизиқарли тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия Чавандозлар мактаби вакиллари иштирок этиб, оромгоҳ тарбияланувчилари учун махсус от спорти дастурини намойиш этдилар.
Тадбир доирасида болажонлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга от спортининг тарихи, отларга ғамхўрлик қилиш тартиблари ва хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг эса оромгоҳ тарбияланувчилари малакали чавандозлар ҳамроҳлигида отларда сайр қилиш имкониятига эга бўлишди.
Ушбу тадбир болаларда нафақат от спортига бўлган қизиқишни оширди, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда меҳнатсеварлик, жасорат ва ҳайвонларга меҳр билан муносабатда бўлиш каби фазилатларни шакллантиришга хизмат қилди.
Ташкилотчилар томонидан билдирилишича, бу каби тадбирлар келгусида бошқа оромгоҳларда ҳам давом эттирилади.