Тарихий Ғалаба!
Ўзбекистон от спорти тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган кун бўлди. Юртимиз жамоаси 2025 йилги Човкен бўйича Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаб, бутун Осиёга ўз кучини, жипслигини ва садоқатини намоён этди!
Бу ғалаба — юракда Ватан муҳаббати, машғулотларда тинимсиз меҳнат, майдонда эса жасорат ва бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишнинг ёрқин намунаси бўлди.
Човкен - асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган, жасорат ва эпчилликни талаб қиладиган миллий от спорти тури. Бугун эса ана шу қадимий меросимиз халқаро майдонда порлади.
Осиё чемпионатда Ўзбекистон жамоаси нафақат техник устунлик, балки жамоавий бирдамлик, тактик мукаммаллик ва руҳий бардошлилик билан ажралиб турди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон жамоаси номидан иштирок этган Миллий гвардия Тошкнет шаҳар Чавандозлар матабининг 3 нафар чавандозлари иштирок этди.
Бу ютуқ — бутун халқимизнинг фахри. Спортчиларимизни, мураббийларимизни ва бу ғалабага ҳисса қўшган барча юртдошларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз. Ушбу тарихий воқеа келажак авлод учун илҳом манбаи бўлсин, орзу қилган мақсадларга етишиш йўлида эса мисол бўлиб қолсин.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, мазкур мусоқада ғолиб бўлган чавандозларимиз келаси йили Озарбайжонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.