Қорабайир: Туроннинг цивилизацион коди ва дунё мероси» стратегик халқаро лойиҳасининг илк тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган ва ташаббус қилинган «Қорабайир: Туроннинг цивилизацион коди ва дунё мероси» стратегик халқаро лойиҳасининг илк тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа шунчаки маданий тадбир эмас, балки иппология, санъатшунослик ва рақамли дипломатия чорраҳасидаги меъёрий-илмий асосланган концепциядир Институт жамоаси ушбу лойиҳа орқали Қорабайир отларини шунчаки зот эмас, балки халқимизнинг «генетик ва маданий коди» сифатида тадқиқ этишни мақсад қилган. Лойиҳанинг илмий пойдевори учта муҳим устунга таянади:
1. Блоcкчаин-студбоок: Отларнинг шажарасини рақамли ҳимоя қилишнинг замонавий тизими.
2. Иппология ва санъатшунослик синтези: Асрий анъаналарни замонавий илм-фан ютуқлари билан уйғунлаштириш.
3. ЮНЕСКО эътирофи: Миллий «сейислик» санъатини жаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича илмий доц. тайёрлаш.
Мазкур лойиҳа Туркий маданият ва мерос жамғармаси (Боку шаҳри), ЮНЕСКО (халқаро экспертлик кўмаги), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Поло федерацияси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида олиб борилди.
Бугунги учрашув — Ўзбекистонни Турон отларини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича интеллектуал ва маданий хабга айлантириш йўлидаги тарихий қадам бўлди. Қорабайир — бизнинг ўтмишдаги ғуруримиз ва келажакдаги брендимиздир!




