Термизда ўқувчилар учун ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ҳамда Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳамкорлигида ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун кенг кўламли ватанпарварлик тадбири ташкил етилди.
Мазкур тадбир ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат, ҳарбий касбга қизиқиш ва юрт ҳимоячиларига нисбатан фахр туйғусини шакллантириш мақсадида ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчиларга қуролли Кучларимизнинг бугунги салоҳияти, ҳарбийларнинг кундалик ҳаёти, жанговар тайёргарлик жараёнлари ҳамда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида ҳарбий қисм ҳудудида ташкил етилган кўргазмада замонавий қурол-аслаҳалар ва махсус техникалар намойиш етилди. Ўқувчилар ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиб, мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига ега бўлишди. Миллий гвардия Чавандозлар мактаби томонидан еса от спорти намойишлари, чавандозлик маҳорати ва миллий анъаналаримизни акс еттирувчи чиқишлар ташкил етилди. Бу еса ёшларда нафақат ҳарбий соҳага, балки миллий спорт турларига ҳам қизиқишни янада оширди.
Шунингдек, тадбир доирасида саф тайёргарлиги кўргазмали чиқишлари, ҳарбий оркестр ижроси ҳамда ватанпарварлик руҳидаги шеър ва қўшиқлар янгради. Ўқувчиларга ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиби ва яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур учрашув ёшларни жисмонан чиниқтириш, маънавий жиҳатдан баркамол етиб тарбиялаш, уларни Ватан ҳимоясига садоқат руҳида вояга йетказишда муҳим аҳамият касб етди. Тадбир якунида ўқувчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, ҳарбий касб егаларига миннатдорлик билдирдилар.




