Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Бухорода от спорти мусобақалари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда турли маданий, спорт ва ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун” шиори остида Бухоро вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабида от спортининг тўсиқлардан сакраш ҳамда жамоавий улоқ-кўпкари турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Тадбирда профессионал чавандозлар ва ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Айниқса, миллий спорт тури — улоқ-кўпкари бўйича бўлиб ўтган баҳслар томошабинларда катта таассурот қолдирди. Кўплаб спортсеварлар, фахрийлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу мусобақаларнинг гувоҳига айланишди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бошқа хабарлар