Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерациясининг 2025 - йил якуни маросимида Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби фаолияти ҳамда спортчилари томонидан қўлга киритилган ютуқлари сарҳисоби юзасидан тайёрланган Ташаккурнома топширилди

Мазкур учрашувда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Чавандозлар мактаби мутасаддилари вилоят ҳокимининг соҳа ривожига қўшган ҳиссаси, чавандозлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш, миллий спорт турларини қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун яратилган қулай шароитлар, Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлари ҳамда спортчиларни юқори натижаларга эришишга руҳлантиришдаги ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Мазкур учрашув келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, от спорти соҳасини янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бошқа хабарлар