Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан Човкен бўйича мусобақа ташкил етилди

Жорий йилнинг 10-феврал куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Universal Horses Stable” от спорт клубида буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан Човкен спорт тури бўйича мусобақа ташкил етилди. Мазкур тадбир миллий спорт турларини кенг тарғиб етиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда аждодларимизнинг бой маданий меросини улуғлаш мақсадида ўтказилди.

Мусобақада Миллий гвардия Сирдарё вилояти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар чавандозлар мактаблари жамоалари фаол иштирок етди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг иккита жамоаси ҳамда мезбон “Универсал Ҳорсес Стабле” от спорт клуби жамоаси беллашувларда қатнашди.

Беллашувлар муросасиз ва қизиқарли руҳда кечди. Ҳар бир жамоа ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён етишга интилди. Човкен спорти қадимий анъаналаримизга бориб тақаладиган, чавандозлик маҳорати, епчиллик ва жасоратни талаб етадиган спорт тури сифатида томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланди, ёш чавандозлар учун еса тажриба алмашиш ва маҳоратларини ошириш имконияти яратилди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда есдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур спорт тадбири нафақат Бобур таваллудини муносиб нишонлаш, балки миллий спорт турларини ривожлантириш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб етди.

Бошқа хабарлар